Линклар

АҚШ президенти Ғарб етакчилигидаги ҳарбий ҳаво зарбалари натижасида Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий кучлари “жиддий заифлашгани”ни айтди.

Барак Обама Қаддафийга содиқ кучларнинг Ливия партизанларига қарши ҳарбий кампанияси БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини амалга тадбиқ қилаётган халқаро коалиция томонидан тўхтатилди, дея баён қилди.

Вашингтонда АҚШнинг Ливия можаросидаги роли ҳақида чиқиш қилган президент Обама Қаддафий ўз режимини сақлаб қолиш мақсадида рақибларини қатлиом қилишга таҳдид қилгани боис АҚШ халқаро коалицияга қўшилишга қарор қилганини таъкидлади.

- Биз агар яна бир кун кутсак, (700 минг аҳоли яшайдиган) Бенғози шаҳрида минтақада қайтарилиши мумкин бўлган қатлиомлар содир этилиши ва бу халқаро вазиятни кескинлаштиришини билган эдик. Бундай ҳол юз беришига йўл қўйиш бизнинг миллий манфаатларга зид эди. Мен бунга йўл қўймадим. Тўққиз кун олдин Конгрессдаги икки партия лидерлари билан маслаҳатдан сўнг мен одамлар ўлдирилишини тўхтатишга ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1973 рақамли резолюциясини амалга тадбиқ этиш учун ҳарбий амалиётлар бошлашга рухсат бердим , деди АҚШ президенти Барак Обама.
XS
SM
MD
LG