Линклар

Афғонистон полицияси мамлакат шимол-шарқидаги Нуристон вилоятининг бир тумани толиб жанггарилари назоратига ўтганини билдирди.

Вилоят полицияси бошлиғи Шамсул Раҳмон сешанба куни эрталаб 300га яқин толиб жанггариси Вайгал туманини босиб олганини айтди.

Унга кўра, кам сонли Афғонистон полицияси кучлари тумандан талафотсиз чекинган.

Шамсул Раҳмон толиблар ҳужум қилган пайтда минтақада НАТО кучлари бўлмаганини айтди.

Нуристон вилояти собиқ ҳокими Тож Муҳаммад Вайгал тумани толиблар назоратига ўтганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG