Линклар

Япония ҳукумати кучли зилзила ва цунами оқибатида жиддий шикастланган Фукусима Дайичи атом электр станциясида кенг кўламда ядровий фожиа юз бериши олдини олиш учун реакторларга сув сепишдан бошқа йўл йўқ эканини айтди.

29 март куни Токиода ўтказилган матбуот анжуманида Япония Давлат вазири Юкио Эдано мухбирларга радиоактив моддалар атрофга тарқалиши хавфи бўлишига қарамай, радиоактив стерженлар қизиши ва қуриб қолишига қўл қўймаслик учун сув сепишдан бошқа чора йўқлигини айтди.

Япониянинг Ядровий хавфсизлик агентлиги матбуот котиби Ҳидеҳико Нишияма радиоактив моддалар билан заҳарланган сувни завод ҳудудидан ташқарига чиқмаслик чоралари кўрилаётганини айтди.

- Ҳозир биз турбина биноси жойлашган ҳудуд атрофида тупроқ ва бетондан тўсиқлар ўрнатаяпмиз. Бино дарвозасини цунами ювиб кетган. Бу чоралар станциядан сув денгизга сизиб чиқишининг олдини олиш учун кўрилаяпти, деди Нишияма.

Ҳаво, сув ва завод атрофидаги денгиз сувига радиоактив моддалар тарқалганиФукусима станциясидаги олтита реакторнинг совутиш системасини қайта ишга тушириш йўлидаги уринишларни тўхтатиб қўйди.
XS
SM
MD
LG