Линклар

Туркия Олий суди таниқли ёзувчи, адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби Ўрхон Памукни “турк халқини ҳақорат қилганлик” ва “шахс ҳақларини бузганлик”да айбдор деб топди.

Суд қарорига кўра, энди Памук 6 минг лира (тахминан 4 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима пули тўлаши керак.

Памук Швейцарияда чиқадиган газетага “Туркияда 1 миллион армани ва 30 минг курд ўлдирилган. Буни фақат мен айтишга журъат этяпман” деган.

Унинг бу гаплари Туркияда қизғин баҳсларга сабаб бўлган ва кўпчилик уни “хоинлик”да айблаган.

Турк миллатчилари ва курд жангариларига қарши ҳарбий амалиëтларда ўлдирилган тўрт аскранинг оиласи 2006 йилда Памукни турк миллатини ҳақорат қилганликда айблаб судга мурожаат қилган эди.

Истанбул суди уларнинг шикоятини кўришдан бош тортгач¸ миллатчилар суд қарори юзасидан юқори инстанцияга шикоят аризаси билан мурожаат қилган эди.
XS
SM
MD
LG