Линклар

logo-print

Норозилик намойишлари тўлқинида Сурия ҳукумати истеъфога чиқди


Ҳукуматга қарши норозилик намойишлари икки ҳафтадан бери тўхтовсиз давом этмоқда.

Ҳукуматга қарши норозилик намойишлари икки ҳафтадан бери тўхтовсиз давом этмоқда.


Ҳукуматга қарши икки ҳафтадан буëн давом этган норозилик намойишлари оқибатида Сурия ҳукумати истеъфога чиқди. Ҳозирга қадар мазкур намойишларда 60 дан ошиқ одам нобуд бўлди.

Давлат телевидениеси президент Башар ал-Ассад Бош вазир Нажи Отри етакчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилганини эълон қилди¸ айни пайтда Дамашқ, Алеппо, Ҳама ва Ҳасаки шаҳарларида сурияликларнинг Ассад суратларини кўтариб, мамлакат байроқларини ҳилпиратаётганини кўрсатувчи лавҳани намойиш қилди.

Президент Ассаднинг 24 соат ичида Сурия халқига мурожаат қилиши ва 48 йилдан бери мамлакатда амалда бўлган фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун бекор қилинганини эълон қилиши кутилмоқда.

Башар ал-Ассад 11 йил олдин ўз отаси, ҳукмрон Баас партияси етакчиси Ҳафиз ал-Ассад вафот этганидан бери Сурияни бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG