Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий БМТнинг барча талабини бажармагунча¸ ҳукумат кучларига қарши зарбалар давом этишини айтди.

Клинтоннинг бу баëноти Ливияга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва сиёсий жараёнлар масаласига бағишлаб бугун Лондонда очилган халқаро анжуманда янгради.

- Ушбу коалициянинг ҳарбий амалиётлари Қаддафий БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1973 рақамли резолюциясида кўзда тутилган талаблар - тинч аҳолига ҳужумларни тўхтатиш, зўравонлик билан қўшинлар киритилган жойлардан уларни олиб чиқиш ҳамда барча ливияликларга энг муҳим хизматлар ва гуманитар ёрдамлар кўрсатиш ҳақидаги талабларни тўлиқ бажармагунича давом этаверади, деди АҚШ Давлат котиби.

Ҳиллари Клинтон ўз чиқишида Қаддафий ҳокимиятни тарк этиши кераклиги ҳақидаги АҚШ позициясини яна бир марта эслатди.

Анжуман арафасида Британия Бош вазири Дэвид Камерон ва Франция президенти Николя Саркози ҳам Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни ҳокмиятдан кетишга яна бир бор чақирди.

Лондон анжуманида қирқдан ортиқ давлат расмийлари, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG