Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:34

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ким?


Аксари ўзбек судлари ҳукми билан "товламачи"га чиқарилиб¸ қамоққа ташланаëтган ўзбек ҳуқуқ фаоллари портретига чизгилар.

Куни кеча Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Элдор Ғаниевни фирибгарликда айбдор деб топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Шундай қилиб, фирибгарликда айбланиб қамалган ўзбекистонлик мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар рўйхатига яна бир исм қўшилди.

Расмийларига кўра, шу кунда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти мавжуд бўлиб, 5100та нодавлат, нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Фирибгарликда айбланиб қамалганлар рўйхатига кирганлар орасида ана ўша 5100 та ташкилот аъзоси борлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмасмиз.

Қамалганларнинг ҳаммаси асосан расмий қайддан ўтказилмай келаётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари аъзолари ҳамда чет эллардаги ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиб келган мустақил журналистлардир.

Агар ҳукуматнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсатини танқид қилиб келаётган ҳуқуқ ҳимоячилари, баъзи кузатувчилар ҳисоб-китобича, 50 нафардан ҳам ортмаслигини назарда тутсак, қамалган ҳуқуқ ҳимоячилари камида 20 нафардан ортиб кетгани кишини сергаклантиради ва таҳлилсиз ҳам баъзи хулосалар чиқаришга ундайди.

Шундай бўлса-да, балки қамалганлар орасида чиндан ҳам фирибгарлар бордир, деган шубҳани дилдан тилга чиқариш ва бунинг сабабларини ўрганиш эҳтиёжи бор.

"Қурултой" эшиттиришининг бугунги сонида мана шу масалани муҳокама қилмоқчимиз.

Бугунги дастурда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Саида Қурбонова, ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари экпертлар гуруҳи аъзоси Суҳроб Исмоилов ҳамда Москвадаги "Мемориал" маркази вакили Баҳром Ҳамроевлар иштирок этади.


XS
SM
MD
LG