Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов кеча ЕХҲТнинг миллий озчиликлар масаласи бўйича Олий комиссари Кнут Воллебекни қабул қилди.

ЎзА агентлигига кўра, ЕХҲТ расмийси 2010 йил июн ойида Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеалар пайтида Ўзбекистон тутган позицияга юқори баҳо берган ҳамда Ўш ва Жалолободда рўй берган этник можаро юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказилиши муҳим эканини таъкидлаган.

Тошкентга душанба куни келган Воллебек Ўзбекистон Омбудсмани Сайёра Рашидова ва бошқа расмийлар билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG