Линклар

logo-print
АҚШ Президенти Барак Обама халқаро босим остида қолган Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий “охир-оқибат” ҳокимиятдан кетишига ишончи комил эканини баён қилди.

NBC каналига берган интервьюсида Обама Қаддафийни ҳокимиятдан ағдаришга уринаётган Ливия исёнчиларига қурол етказиб беришни эҳтимолдан соқит қилмалслигини таъкидлади.

Кеча Лондонда Ливия келажагига бағишлнган халқаро анжуман иштирокчилари бу мамлакатда барқарорлик ўрнатиш ва Қаддафийнинг қилмишлари учун “жавобгарликка” тортиш бўйича халқаро ҳаракатларни амалга оширувчи ишчи гуруҳини тузишга келишиб олди.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳэйг анжуман сўнгида Ливия контакт гуруҳи, деб номланган янги тузилмага Қатар раислик қилишини эълон қилди. Гуруҳнинг биринчи учрашуви “иложи борича тезроқ” Қатарда ўтказилади, дея қўшимча қилди Британия мулозими.

Лондон анжуманида 40 давлат ва халқаро ташкилотлардан вакиллари қатнашди.

Айни пайтда, кейинги кунларда халқаро кучлар ҳаво зарбалари ёрдамида Ливия ғарбий ҳудудларини ишғол қилаётган исёнчи кучлар сешанба куни ҳукумат кучларининг Қаддафий туғилиб ўсган Сирте шаҳридан туриб амалга оширган артиллерия ҳужуми боис ортга чекингани хабар қилинди.

Ичёнчилар шунингдек Сирте шаҳрида 150 километр узоқда жойлашган Науфалия шаҳрини ҳам тарк этишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG