Линклар

Ливия исёнчилари орасида Ал-Қоида аъзолари бор


НАТО иттифоқчи қўшинлари қўмондони Жэймс Ставридис.

НАТО иттифоқчи қўшинлари қўмондони Жэймс Ставридис.

НАТО қўмондони АҚШ Конгрессида қилган чиқишида разведка хизматлари Ливиядаги исёнчилар орасида Ал-Қоида ва Ҳизбуллоҳ гуруҳи аъзолри борлигини аниқлаганини маълум қилди.

АҚШ адмирали ва НАТО иттифоқчи қўшинлари қўмондони Жэймс Ставридис Сенат қўмитасига Ғарб давлатлари исёнчиларга оид маълумотлар синчковлик билан ўрганмоқда, дея таъкидлади.

Айни пайтда, деди Ставридис, разведка маълумотларига кўра, исёнчиларнинг етакчилари “полковник Муаммар Қаддафийга қарши курашаётган масъулиятли эркак ва аёллардир.”
XS
SM
MD
LG