Линклар

logo-print
Қўшма Штатлар Сурияни сиёсий ислоҳотларни амалга оширишда кўпроқ натижалар кўрсатишга чақирди.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Марк Тонер Сурия Президенти Башар Ассад ўз фуқаролари талаблари ва истакларини бажариши лозим, дея баён қилди.

Айни пайтда, кеча Сурия ҳукумати мамлакатда икки ҳафта давом этаётган ва камида 60 кишининг ўлимига сабаб бўлган намойишлар фонида истеъфога чиқди. Президент Башар Ассад ҳукумат раиси Нажи Отридан вазирлар маҳкамаси истеъфосини қабул қилди.

Ҳукумат истеъфоси ҳақидаги хабар мамлакат бўйлаб минглаб сурияликлар Ассад режимини қўллаб намойиш ўтказаётган бир пайтда эълон қилинди. Давлат телевидениеси пойтахт Дамашқда ҳамда Алеппо, Ҳама ва Ҳасака шаҳарларида намойишчиларнинг миллий байроқ ва Ассад портретларини кўтариб чиққанини намойиш қилди.

Ассаднинг бугун Сурия халқига мурожаат этиб, 48 йилдан бери амал қилиб келган фавқулодда ҳолат ҳақидаги қоннуннинг бекор қилинишини эълон қилиши кутилмоқда. Бу қонун 1963 йилда Баас партияси амалга оширган давлат тўнтаришидан кейин жорий қилинган эди.

Башар Ассад 2000 йилда отаси ва собиқ президент Ҳофиз Ассад вафотидан кейин Сурия президентлиги ва Баас партияси етакчилигини мерос қилиб олган.
XS
SM
MD
LG