Линклар

Покистонда Ал-Қоида етакчиларидан бири қўлга тушди


2002 йилги Бали портлашларига алоқадорликда гумон қилинган Ал-Қоида гуруҳининг Индонезиядаги халқаси етакчиларидан бири Покистонда қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Умар Патек Ал-Қоида гуруҳига алоқадор Жамаа Исламияҳ жанггари гуруҳининг аъзоси ҳисобланади.

Унинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар Индонезия ва Филлипиндаги разведка расмийларидан олинди.

Бу маълумотнинг ўта нозиклиги боис разведка ходимлари Ассошиэйтед Пресс агентлигига шахслари сир қолиши шарти билан бу маълумотни берди.

Покистон хавфсзлик хизмати Патекни тасодифан қўлга олдими, ё бу махсус амалиёт натижасими ҳозирча номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG