Линклар

Туркманистон Президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов миллий хавфсизлик вазирини ишдан олди.

Давлат телевидениеси Чоримурот Омонов “ўз фаолитяидаги камчиликлар” туфайли ишдан олинганини маълум қилди. Бу камчиликлар нимадан иборатлиги аниқлаштирилмади.

2007 йилдан бери хавфсизлик вазири лавозимини эгаллаб келган Омоновнинг ўрнига мудофаа вазири Яйлим Бердиев тайинланди.

Телевидение хабарида вазирнинг ишдан олинишидан аввал бош прокуратура бу идорада текширув ўтказгани айтилди, лекин бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG