Линклар

АҚШ суди Гуантанамо тутқунини озод қилиш ҳукмини бекор қилди


АҚШ апелляцион суди Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган маҳбуснинг айбсизлигига ишонмаслигини айтиб, унинг аризасини рад этди. Асли яманлик Усмон Абдул Раҳим Муҳаммад Усмон қуйи инстанция судида ютиб чиққан ва тўққиз йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Уч ҳакамдан иборат апелляцион суд кенгаши қуйи инстанция ҳукмини бекор қилди.

АҚШ Адлия вазирлигига кўра, Вашингтон федерал суди шу пайтгача Гуантанамо қамоқхонасидан 34 маҳбусни озод қилган, 21 нафарининг ҳибсда қолишини қонуний деб топган.

Усмон ўзининг озод этилиши кутиб Гуантанамода қолаётган эди.
XS
SM
MD
LG