Линклар

Япония ядровий таҳдидни камайтиришга уринмоқда


Япониянинг Ядровий хавфсизлик агентлиги директор ўринбосари Ҳ. Нишияма, 30 март 2011 йил

Япониянинг Ядровий хавфсизлик агентлиги директор ўринбосари Ҳ. Нишияма, 30 март 2011 йил

Япония Ядровий хавфсизлик агентлиги Фукусима-Дайичи атом электр станциясининг 1-реактори жойлашган мажмуа яқинидаги денгиз суви таркибида радиоактив йод миқдори нормадан 3,355 марта кўп эканини билдирди.

Агентлик директори ўринбосари Ҳидехико Нишияма бу минтақадан аҳоли эвакуация қилингани ва балиқ овлаш тақиқланганини билдирди.

- Одамлар денгиз сувини ичмайди ва ҳозирги радиоактив моддалар тезда тарқаб кетади. Бундан ташқари йод-131 моддасининг умри қисқа. Бу модда саккиз кунда йўқ бўлиб кетади, деди Нишияма.

Айни пайтда¸ Япония Бош вазири Наото Кан ўз ҳукумати вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани ҳамда вазият “олдиндан айтиб бўлмайдиган” даражада эканини айтди.

Мухолифат депутатлари Бош вазирни бўҳронга қарши етарли чора кўрмаётганлик ва эвакуация зонасини кенгайтирмаётганликда айблади.

Наото Кан яна 130 минг аҳолини эвакуация қилишни кўзда тутган чора борасида маслаҳатлашувлар ўтказаётганини маълум қилди. Фукусима атрофидан 70 минг киши аллақачон бошқа ҳудудларга кўчирилган.
XS
SM
MD
LG