Линклар

logo-print

Обама: Ливия мухолифати қуроллантирилиши мумкин


Ливия қуролли мухолифати.

Ливия қуролли мухолифати.

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан ағдаришга ҳаракат қилаётган Ливия мухолифатини қуроллантириши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

NBC телеканали мухбири билан суҳбатда президент Обама Қаддафий халқаро ҳамжамиятнинг кучли босими туфайли ҳокимиятни тарк этишига ишончи комил эканини айтди.

Ливияга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва сиёсий жараёнлар масаласига бағишлаб сешанба куни Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда Ливиядаги вазиятни барқарорлаштириш ҳамда Қаддафийни “қилмишлари учун жавобгарликка тортиш” бўйича контакт гуруҳи тузишга келишиб олинди.

Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг янги тузилган “Ливия контакт гуруҳи”га Қатар давлати раислик қилишини айтди.

Айни пайтда коалиция кучларининг Қаддафий кучларига ҳужуми давом этмоқда. АҚШ ҳарбий кемалари пойтахт Триполи атрофидаги қурол-аслаҳа омборларига қарата сўнгги 24 соат ичида 22 та қанотли ракета отди.
XS
SM
MD
LG