Линклар

logo-print

Покистонда ўндан ортиқ одам худкуш ҳужум қурбони бўлди


Свабида яраланганлардан бирига яқинлари ёрдам кўрсатмоқда, 30 март 2011 йил

Свабида яраланганлардан бирига яқинлари ёрдам кўрсатмоқда, 30 март 2011 йил

Покистон полицияси мотоцикл минган худкуш шахс мамлакатнинг шимол-ғарбий минтақасида содир этган портлаш оқибатида 13 киши ўлгани, 10 нафари яраланганини хабар қилди.

Маҳаллий полиция бошлиғи Абдулла Жонга кўра, худкуш шахс Сваби шаҳри яқинидаги текширув пунктига мотоциклда тез келиб урилганидан сўнг портлаш юз берган.

Сваби Пешавор шаҳридан 100 километр шарқда жойлашган.

Абдулла Жон худкуш ҳужумда нобуд бўлганлардан бирининг полиция ходими эканини айтди.
XS
SM
MD
LG