Линклар

logo-print

Қаддафий кучларига ҳаводан зарба берилмоқда


Рас Лануф шаҳри яқинида ҳарбий техника ёнмоқда

Рас Лануф шаҳри яқинида ҳарбий техника ёнмоқда

Халқаро коалиция кучлари нефт экспорт қилувчи Рас Лануф шаҳарни назорат қилаётган мухолифат кучларига қарши ҳужумга ўтган Ливия ҳарбийларига бугун ҳам ҳаводан зарбалар берди.

Ройтер ахборот агентлиги мухбирига кўра, Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар бомбардимон қилган пайтда мухолифат жангчилари Рас Лануф шаҳри томон чекинишга ҳаракат қилган.

Қаддафий кучлари очиқ чўл ҳудудига ўтганидан сўнг НАТО учқичлари улар эгаллаган позицияларга ҳаводан зарба берган.

Хабарларга кўра, ҳукумат кучларининг ҳам мухолифат каби автомобилларга ўрнатилган миномётлар ва бошқа қуроллардан фойдаланаётгани НАТО кучлари учун қийинчилик туғдирмоқда.

Сешанба куни мухолифат кучлари Қаддафий туғилган Сирте шаҳригача бўлган 100 километр ҳудудни эгаллашга муваффақ бўлди.

Кейинроқ ҳукумат танклари ва ракета ҳужумлари натижасида улар ортга чекинишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG