Линклар

Сурия президенти Башар ал-Ассад мамлакатда уюштирилган норозилик намойишлари учун “фитначилар”ни айблади.

Қарийб икки ҳафта олдин ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери халққа қилган илк мурожаатида президент ал-Ассад намойишчиларга зиён етказмаслик ҳақида полиция кучларига “аниқ кўрсатма берилгани”ни айтди.

Ал-Ассаднинг ўз мурожаатида мамлакатда 48 йилдан бери амал қилиб келинаётган фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун бекор этилганини эълон қилиши кутилган эди. Бироқ президент мурожаатида ислоҳотлар ҳақида бирорта жиддий нарса эълон қилмади.

29 март куни президент Башар ал-Ассад Бош вазир Нажи Отри етакчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилди.

Сурияда қарийиб икки ҳафтадан бери давом этаётган намойишларда ҳозирга қадар 60 дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG