Линклар

Ўзбекистон Тожикистон учун транзит ҳақини оширди



Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали ўтадиган Тожикистон темир йўл вагонлари учун белгиланган тарифни яна оширди. Бу ҳақда Asia-Plus ахборот агентлиги хабар қилди.

“Тожикистон темир йўллари” ширкатининг Тарифлар бўлими бошлиғи Сузанна Хачатуровага кўра, Ўзбекистон 20 мартдан бошлаб юк вагонлари транзити нархинини 15 фоизга ва контейнер вагонлар транзити нархини 74 фоизга оширган.

Ўзбекистон тарифлар ошиши ҳақида Тожикистон томонини бир ой олдин огоҳлантирган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, агар бу йил Ўзбекистон орқали ташиладиган юклар миқдори 2010 йилдагидек қолса, нарх ошганининг тожикистонлик тадбиркорларга 23 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар етказиши айтилмоқда.

Тожикистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2011 йил январ-феврал ойларида темир йўл орқали 1 миллион 636 минг тонна юк ташилган. Бу ўтган йил шу даврига нисбатан 109,6 минг тоннага кўпдир.
XS
SM
MD
LG