Линклар

Косово президенти истеъфога чиқди


Беджет Паколли президент этиб сайланган пайт 23 феврал, 2011 йил

Беджет Паколли президент этиб сайланган пайт 23 феврал, 2011 йил


Конституциявий суд Беджет Паколлининг президентликка сайланганини ноқонуний деб қарор чиқаргач¸ Косово президенти истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Тўққиз аъзодан иборат суд парламентда берилган овоз “қонунга зид ва у бундан буён амалда бўлиши мумкин эмас” деган қарорга келди.

Косово Конституциявий судининг интернет сайтида президентлик сайлови қонуний бўлиши учун сайловда биттадан ортиқ номзод қатнашиши ва 120 ўринли парламент депутатларининг камида учдан икки қисми унинг учун овоз бериши кераклиги билдирилган.

Паколли президентликка сайланаётган пайтда мухолифат депутатлари зални тарк этган ва парламентда атиги 67 депутат бўлган.
XS
SM
MD
LG