Линклар

logo-print

Людмила Гурченко оламдан ўтди


Гурченко кинодаги биринчи ролини 18 ёшида ўйнаган.

Гурченко кинодаги биринчи ролини 18 ёшида ўйнаган.

Машҳур киноактрисса, собиқ СССР халқ артисти 75 ёшида вафот этди.

Актриссанинг яқинлари Интерфакс агентлигига "Людмила Марковна чоршанба куни ўз уйида вафот этди", - дея хабар қилишди

Марҳуманинг яқинларидан бирига кўра, Гурченко ўзни ёмон ҳис қилганидан кейин чақиртирилган тез ёрдам врачлари уни сақлаб қола олмаган.

Людмила Гурченко яқинда оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирган эди.

Дастлабки ташҳисга кўра, актриссанинг вафотига юрак хуружи сабаб бўлган.

Людмила Марковна Гурченко 1935 йил 12 ноябрда Украинанинг Харькове шаҳрида туғилган. Ўз фаолияти давомида Гурченко саксондан ошиқ фильмларда ўйнаган. Улар орасида "Икки киши учун вокзал", "Карнавал кечаси", "Урушсиз 20 кун", "Муҳаббат ва кабутарлар" каби кўплаб фильмлар айниқса томошабин ёдида қолади.
XS
SM
MD
LG