Линклар

logo-print
Япония Ядровий ва саноат хавфсизлиги агентлиги Фукусима АЭСининг 1 реактори яқинидаги денгиз сувида радиоактив йод миқдори нормадан 4385 марта ошганини маълум қилди.

Лекин, деди агентлик директори ўринбосари Ҳидеҳико Нишияма денгиз сувига ридоактив моддаларнинг тушиши яқин атрофдаги аҳоли соғлиғига хавф туғдирмайди.

Бош вазир Наото Кан ўз ҳукумати зилзила ва цунамидан шикастланган атом заводи билан боғлиқ вазиятни фавқулодда диққат билан кузатаётгани ва вазият қандай ривожланишини “олдиндан айтиб бўлмаслигини” баён қилди.

Айни пайтда, Атом энергияси халқаро агентлиги расмийлари эвакуация зонасидан ташқарида ҳам радиация даражаси агентлик аҳолини кўчиришни тавсия қиладиган даражадан анча юқори эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG