Линклар

logo-print

Сурия раҳбари норозиликларда "фитначилар"ни айблади


Сурия Президенти Башар Ассад.

Сурия Президенти Башар Ассад.

Сурия Президенти Башар Ассад мамлакатда авж олган норозиликларда Сурияни йўқ қилишни ният қилган фитначиларни айблади.

Икки ҳафта аввал норозиликлар бошланганидан бери биринчи марта сурияликларга қилган мурожаатида Ассад хавфсизлик кучларига норозилик намойишлари пайтида фуқароларга зарар етказмаслик буюрилганини таъкидлади.

- Сурия фуқароларига зарар етказмаслик ҳақида кўрсатма берилган эди. Лекин кўчада воқеалар рўй берганда ва мулоқот қонуний институтлар эмас, кўчада олиб борилганда бошбошдоқлик келиб чиқади. Бунинг оқибатида норозиларнинг ҳаракатлари нотўғри қарашларни келтириб чиқаради ва қон тўкилади. Айни шу нарса рўй берганига ҳаммамиз гувоҳ бўлдик,- деди Ассад.

48 йил амал қилиб келган фавқулодда вазият тўғрисидаги қонунни бекор қилиши кутилган Сурия президенти ўз нутқини ҳеч бир жиддий баёнотсиз якунлади.

АҚШ Давлат департаменти Ассадни норозиликлар ортида “фитначилар” турганига оид сўзлари ва ислоҳотларга оид чақирувларни эъҳтиборсиз қолдиргани учун кескин танқид қилди.

Камида 60 кишининг ўлимига сабаб бўлган норозиликлар тўлқинида Сурия ҳукумати сешанба куни истеъфо берди.
XS
SM
MD
LG