Линклар

logo-print

Карзай "қотиллар командаси"ни қоралади


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай тинч фуқароларни кўнгилочар учун ўлдиришда айбланаётган АҚШ аскарлари гуруҳи ҳақида биринчи марта очиқ баёнот берди.

Кеча қилган чиқишида Карзай оддий америкаликлар “қотиллар командаси” деб аталаётган ноқонуний гуруҳ “уларнинг номидан ёш ва қари афғонларни ўлдираётганини” билиб қўйишларини исташини таъкидлади.

АҚШ аскарларидан иборат “қотиллар командаси” деб аталаётган гуруҳ Афғонистонда тинч аҳолини ўлдириб, уларнинг жасадларини таҳқирлаганликда айбланмоқда.

"Rolling Stone" журнали жорий ҳафтадаги сонида АҚШ аскарларига қарши айбловлар ва уларнинг ўлдирилган афғонлар фонида тушган расмилари келтирилган катта материални чоп этди. АҚШ Мудофаа вазирлиги бу билан боғлиқ вазият хусусида узр сўради.
XS
SM
MD
LG