Линклар

Покистонда худкуш 13 кишини ўлдирди


Покистон полициясига кўра, худкуш шахс ўзини полиция назорат пункти ёнида портлатгани оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган.

Воқеа Пешовардан 100 километр шарқроқда жойлашган Сваби шаҳарчасида рўй берди.

Назорат пункти диний сиёсий партия шаҳарча аҳолиси билан учрашув ўтказаётган жойга яқин бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг камида бир нафари полициячи экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG