Линклар

Баҳрайн шиалари Эрондан аралашмасликни талаб қилди


Баҳрайннинг шиа муҳолифати етакчиси Шайх Али Салмон Эрондан мамлакат ички ишларига аралашмасликни талаб қилди.

Салмон шунингдек мамлакатга киритилган хориж қўшинлари олиб чиқилишини талаб қилди ва Баҳрайн Саудия Арабистони билан Эрон ўртасидаги можаро майдонига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги яна бир нечта давлат икки ҳафта аввал иқтидордаги сунний ҳукумат таклифига кўра Баҳрайнга бир ярим мингга яқин қўшин олиб кирди.

Баҳрайнда бир ойдан бери аҳолининг аксарини ташкил қиладиган шиалар ҳукуматга қарши намойишлар ўтказмоқда.

Баҳрайн ҳукумати Эронни 20 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган норозиликларга ҳомийлик қилганликда айблади. Эрон эса Баҳрайнга хориж қўшинларининг олиб кирилиши ва намойишчиларнинг куч билан бостирилишини қоралади.
XS
SM
MD
LG