Линклар

БМТ Кот-д'Ивуар ҳукмдорига санкция жорий қилди


Кот-д'Ивуар - Фил суяги қирғоғи мамлакати.

Кот-д'Ивуар - Фил суяги қирғоғи мамлакати.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Кот-д'Ивуар ҳукмдори Лорен Гбагбога қарши санкциялар жорий қилиб, ундан ҳокимиятни халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган президентга топширишни талаб қилди.

15 давлатдан иборат Хавфсизлик кенгаши бир овоздан Гбагбо, унинг хотини Симона ва уч нафар яқин ёрдамичиларига қарашли барча ҳисоб рақамларни музлатиш қарорини қабул қилди.

Гбагбо ўтган йил ноябрида бўлиб ўтган сайловда дунёнинг деярли барча давлатлари томонидан ғалаба қозонгани тан олинган Аласан Аутаррага ҳокимиятни топширишдан бош тортиб келмоқда

Фил суяги оролига 11 мингга яқин БМТ тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган. Улардан 800 нафари Аутарранинг пойтахт Абижандаги қароргоҳини ҳимоя қилмоқда.
XS
SM
MD
LG