Линклар

logo-print

Расмий Токио эвакуация зонасини кенгайтирмоқчи эмас


Фукусима Дайичи атом электр станцияси, 24 март 2011 йил

Фукусима Дайичи атом электр станцияси, 24 март 2011 йил

Япония ҳукумати кучли зилзила ва цунами оқибатида жиддий зарар етган атом электр станцияси атрофидаги эвакуация зонасини кенгайтириш режаси йўқлигини билдирди.

Токио ҳукумати Фукусима Дайичи станцияси атрофида аллақачон 20 километрлик эвакуация зонасини жорий қилган.

Бироқ Атом энергияси халқаро агентлиги Фукусима станциясидан 40 километр нарида жойлашган қишлоқдаги радиация даражаси нормадан ошганини айтди.

Ундан олдин атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланадиган Greenpeace ташкилоти мутахассислари Литэйт қишлоғида радиация даражаси хавфли даражага етганини тасдиқлаган эди.

31 март куни Токиода ўтказилган матбуот анжуманида Япония Давлат вазири Юкио Эдано ҳозирча хавфсизлик зонасини кенгайтиришга ҳожат йўқлигини айтди.

- Агар радиация узоқ вақт давомида одам саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган даражага етиши эҳтимоли бўлса, биз эвакуация масаласини қайта кўриб чиқамиз. Биз ҳаво таркибидаги радиация миқдорини кузатишда давом этамиз. Агар зарурат пайдо бўлса, биз муаммони ҳал қилиш учун лозим бўлган барча чораларни кўряпмиз. Ҳозир биз шу иш билан шуғулланаяпмиз, деди Юкио Эдано.

Айни пайтда, Япония Ядровий хавфсизлик агентлиги Фукусима АЭСининг 1-реактори яқинидаги денгиз сувида радиоактив йод миқдори нормадан 4385 марта ошганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG