Линклар

logo-print

НАТО Ливиядаги амалиётлар қўмондонлигини қабул қилди


НАТО Бош котиби Андерс Фог-Расмуссен

НАТО Бош котиби Андерс Фог-Расмуссен

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Шимолий атлантика ҳарбий блоки Ливиядаги барча ҳаво амалиётлари қўмондонлигини қабул қилиб олганини билдирди.

Миссиянинг асосий вазифаси Ливия узра учиш тақиқланган зона режими ва қурол эмбаргоси бузилмаслигини таъминлаш ҳамда тинч аҳолини Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ҳужумидан ҳимоя қилишдан иборат.

Шу пайтгача Ливиядаги ҳаво ҳужумлари қўмондонлиги вазифасини АҚШ, Британия ва Франция ҳарбийлари бажараётган эди. АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари 19 мартдан бери Ливия ҳукумати кучларига қарши амалиётлар ўтказмоқда.

НАТО якшанба куни Ливиядаги ҳарбий амалиётлар қўмондонлигини қабул қилиб олиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG