Линклар

Минскдаги ЕХҲТ ваколатхонаси ёпилди


ЕХҲТ раиси, Литва ТИВ Аудрониус Азубалис

ЕХҲТ раиси, Литва ТИВ Аудрониус Азубалис

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис Беларус расмийлари Минскдаги ЕХҲТ ваколатхонаси мандатини узайтирмаслик ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқмаганидан таассуф билдирди.

Ваколатхона мандати ўтган йил охирида тугаганидан кейин идорани ёпиш жараёни учун уч ой вақт берилган эди. Бу муҳлат 31 март куни тугади.

Азубалис Беларус ҳукуматининг қарори мамлакатдаги фуқаролик жамиятини “муҳим ҳамкордан маҳрум қилгани”ни айтди.
XS
SM
MD
LG