Линклар

logo-print

Ўзбекистон футболчилари қирғиз жамоасига қарши тўп суради


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, Доҳа, 24 январ 2011 йил

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси, Доҳа, 24 январ 2011 йил

Осиё футбол конфедерациясида ташланган қуръа натижасига кўра¸ 2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун саралаш ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон футболчиларига қарши тўп суради.

Вадим Абрамов етакчилигидаги терма жамоанинг кейинги босқичга ўтиш-ўтмаслигини икки ўйин натижаси белгилайди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки ўйин ўтказилади.

Биринчи ўйин 23 июл куни Тошкентда, жавоб ўйини эса 28 июл куни Бишкек шаҳрида бўлади.
XS
SM
MD
LG