Линклар

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юздан ортиқ Россия ва қатор хориж фуқароларини Ливиядан эвакуация қилди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Вазирлик Оператив ахборот бўлими бошлиғи Елена Смернихнинг Озодликка айтишича¸ Ливиядан Тунис орқали Домодедово аэропортига 31 март куни Россия ва етти хориж давлатининг фуқаролари ҳам олиб келинган.

- Самолёт бортида жами 105 йўловчи олиб келинди. Улардан 44 нафари россиялик, 38 киши украиналик, беш беларуслик, уч нафар ўзбекистонлик, олти тожикистонлик, тўрт болгариялик, бир молдовалик ва икки нафари ливиялик, деди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси.

Елена Смернихнинг қайд этишича¸ Россия ва еттита хориж давлати фуқароларини Ливиядан Москвага эвакуация қилиш ишларини Росси Ташқи ишлар вазирлиги уюштирган.
XS
SM
MD
LG