Линклар

Британия Ташқи ишлар вазири Ливия Ташқи ишлар вазирининг Британияга қочиб келгани Муаммар Қаддафий режимининг “ичидан емирилаётгани”дан далолат эканини таъкидла айтди.

Уилям Ҳейг чоршанба куни Британияга учиб келган Мусса Кусса лавозимидан “истеъфога чиққани”ни айтди.

- У бу ерга ўз хоҳиши билан келди. У лавозимидан истеъфога чиқаётганини айтди. Биз у билан айни масалани муҳокама қилаяпмиз. Сўзлашув тафсилотини кейинроқ маълум қиламиз. Биз Қаддафий атрофидаги одамларни уни ташлаб кетиш ҳамда сиёсий ўзгаришларга имкон яратувчи¸ Ливия халқининг хоҳиш-иродасини акс эттирадиган ҳақиқий ислоҳотларни бошлашга рағбатлантирамиз, деди Британия Ташқи ишлар вазири.

Уилям Ҳейг Британия ёки бошқа давлатлардан Мусса Куссага дахлсизлик мақоми таклиф қилинмаганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG