Линклар

logo-print
АҚШ маъмурияти ҳукуматга қарши намойишчиларнинг талабларидан бирортасига эътибор қаратмагани учун Сурия президенти Башар ал-Ассадни танқид қилди.

Давлат департаменти матбуот котиби Марк Тонер ал-Ассаднинг чоршанба куни халққа қилган мурожаатини "бемаъни" дея баҳолади.

- Биз унинг нутқида Сурия халқининг ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги талаблари инобатга олинмаганини кўрдик. Унда фақат президент ал-Ассаднинг ўз маслаҳатчилари таклифлари акс этган, деди Давлат департаменти расмийси.

Қарийб икки ҳафта олдин ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери халққа қилган илк мурожаатида Сурия президенти ал-Ассаднинг мамлакатда 48 йилдан бери амал қилиб келинаётган фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун бекор этилганини эълон қилиши кутилган эди.

Бироқ президент мурожаатида ислоҳотларга оид бирор жиддий режани эълон қилмади.

Башир ал-Ассад нутқидан бир неча соат ўтиб Латакия шаҳрида намойишлар уюштирилгани ва ўқ овозлари эшитилган хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG