Линклар

Ал-Жазира телеканали Ўзбекистондаги қийноқлар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди.

25 дақиқалик "Шавқатсиз, лекин одатий ҳол" номли ҳужжатли фильм муаллифи Симон Островский Ўзбекистонда маҳбусларга нисбатан қўлланадиган қийноқлар даҳшати ҳақида ҳикоя қилган.

Фильмда Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қийноққа солинган собиқ маҳбуслар, гувоҳлар ўз бошидан кечирганини айтиб берган.

Шунингдек, унда Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши хавфи остида қолаётган ўзбек қочқинлари тақдири ҳақида сўз боради.

Ҳужжатли филмда БМТ, Халқаро Амнистия, Ҳюман Райтс Уотч ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчли вазият тўғрисида гапирган.
XS
SM
MD
LG