Линклар

Дортмунд стадионини портлатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди


Германия полицияси Боруссия Дортмунд стадиони яқинида бомба портлатишга уринганликда гумон қилинган 25 яшар йигитни қўлга олди.

Федерал жиноят қидирув идорасига кўра, Бундеслига клубига қарашли стадион атрофида учта портловчи мослама топилиб, зарарсизлатирилган.

Германия фуқароси экани айтилаётган йигитнинг уйидан полиция яна учта портловчи мослама топгани маълум бўлди.

Гумонланаётган йигит сешанба куни Кёлн шаҳрида, электрон почта орқали расмийларга режаланаётган портлашлар ҳақида мактуб юборганидан сўнг қўлга олинди, дея маъулм қилди полиция.

Ички ишлар вазирлиги фитнанинг “террорчи ёки исломий ташкилотларга алоқаси” йўқлигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG