Линклар

logo-print
Оқ уйнинг маълум қилишича, президент Барак Обама келаси сешанба куни Исроил президенти Шимон Перес билан учрашади.

Музокараларда Яқин Шарқ тинчлик жараёни ва минтақадаги нотичлик масалаларининг муҳокама қилиниши айтилмоқда.

Оқ уй тарқатган баёнотда Обама “президент Перес билан қатор масалалар, жумладан хавсизлик соҳасидаги АҚШ-Исроил ҳамкорлиги, Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар ва Исроил билан унинг қўшнилари ўртасида тинчликка эришиш” каби масалаларни муҳокама қилишни режалаган.

Айни пайтда, АҚШ Конгресси вакиллари Обамадан Фаластинга Исроил билан тинчлик музокараларини ҳеч бир шартсиз тиклаш ва яҳудий давлатига қарши зўравонликларга барҳам бериш борасида босимни кучайтиришни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG