Линклар

Россия полицияси Москва ва Санкт-Петербургда юзлаб фаолар иштирок этган намойишлар пайтида мухолифат етакчилари Борис Немцов ва Эдуард Лимоновларни ҳибсга олди.

Полиция ва мухолифат фаолларига кўра, Санкт-Петербургда юздан ошиқ одам, Москвада эса элликка яқин намойишчи олиб кетилган.

Немцов етакчилигидаги 300-400га яқин фаол Санкт-Петербургда намойиш ўтказди.

Кечаги намойишлар 31 кунлик ойларнинг сўнгги кунида ўтказиладиган ва Россия конституциясининг тинч намойишлар ўтказиш эркинлигига оид 31 моддасини ҳимоя қилишга қаратилган “Стратегия 31” номли чиқишларнинг навбатдагиси бўлди.
XS
SM
MD
LG