Линклар

logo-print
Грузия полицияси Кутаиси шаҳрида портлашларни содир этишга уринганликда гумон қилинган уч кишини қўлга олди.

Грузия Ички ишлар вазирлиги ҳибсга олинганлар Кутаиси шаҳар кенгаши, адлия бошқармаси ва мухолифат партияси биноларини портламоқчи бўлган, дея маълум қилди. Полиция бомбаларни портлашидан аввал топгани айтилмоқда.

Расмий баёнотга кўра, қўлга олинганлар “портловчи мосламаларни уларга Россия зобити берганига” иқрор бўлган.

Кейниги ойларда Грузия полицияси ўтган йили Россия буйруғи билан портлашлар амалга оширганликда гумон қилинган бир неча кишини ҳибсга олди.
XS
SM
MD
LG