Линклар

logo-print
Бугун Сурияда сиёсий ислоҳотлар талаби билан яна намойишлар ўтказилиши кутилмоқда.

Ҳукуматга қарши чиқаётган норозилар президент Башар Ассад чоршанба кунги чиқишида норзиликлар ортида “душманлар” турганини таъкидлагач, яна намойиш ўтказишга чақирди.

Ўз нутқида қарийб 50 йилдан бери амал қилиб келаётган фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонунни бекор қилиши кутилган Ассад халққа мурожаатини ҳеч бир жиддий баёнотсиз якунлади.

Бунинг ўрнига, давлатга қарашли SANA агентлиги фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонунни миллий хавфсизлик ва аксил-террор қонунчилиги билан ўзгартириш масласини “ўрганиш” учун комиссия тузилганини эълон қилди.

Мухолифат тарафдорларига кўра, икки ҳафта аввал норозиликлар бошланганидан бери ўттиздан ошиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG