Линклар

Япониянинг цунамидан зарар кўрган Фукусима АЭСини бошқарадиган ширкат расмийларига кўра, атом заводининг 2-реактори яқинида ерости сувдаги радиация даражаси меъёридан 10 минг баробар кўпроқни ташкил қилмоқда.

TEPCО ширкати матбуот котиби 1-реактор турбинаси яқинидаги ерости сувда ҳам радиация даражаси ошгани аниқланди, дея маълум қилди.

Унинг айтишича, ичимлик сувига радиоактив моддалар тушмаган.

Табий офат оқибатида Фукусима Дайичи АЭСида авария содир бўлганидан бери унинг атрофидаги сувга радиоактив моддалар тушмоқда. Заҳарли моддалар океанга ҳам тушишига улгурди.
XS
SM
MD
LG