Линклар

1 апрелдан Ўзбекистонга киритиладиган хориж унига солинадиган акциз солиқлари яна 15 фоизга оширилади.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси расмийларига кўра, президент Ислом Каримов бу ҳақдаги қарорни 4 март куни имзолаган.
Божхона қўмитаси расмийлари бундай қарор сабабларини очиқламади. Озодлик мухбирининг Божхона қўмитасига қилган мурожаати жавобсиз қолди.

Таҳлилчилар фикрича, четдан келадиган унга акциз жорий этиб Ўзбекистон ўзида ишлаб чиқариладиган уннинг сотилишини таъминлашни мақсад қиллган.

Айни пайтда, Озодлик манбаларига кўра, Тошкентдаги бозор ва дўкон пештахталаридан Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилаëтган ун ғойиб бўлмоқда.

Британиядаги Халқаро Ғалла қўмитаси ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон йилига четдан 1,5 миллион тонна буғдой импорт қилади.
XS
SM
MD
LG