Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

Озодлик Бекорчиси: Ўзбекларнинг 1 апрел ҳазиллари


Бугуннинг Бекорчиси - Умидбек!
Бугуннинг Бекорчиси - Умидбек!

Соясидан ҳам чўчиб қолган аксар ўзбеклар йилда бир кун ўз орзусини "ҳазил" ниқоби остида тилга оладиган бўп қопти..


Кунни яна одатдагидай Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар билан боғлиқ янгиликларни текширишдан бошладим.

"Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш учун талаб қилинадиган чиқиш визасини бекор қилишга қарор қилди"¸ деб ëзилади интернет нашрларининг бирида.

Урааааа! Ниҳоят буларгаям Худо инсоф берибдику! Миллионлаб халқни қақшатаëтган ҳеч бўлмаса шу бир занжирни бўшатибдией!

Ие¸ хабар тагига "Дезинформ Агентлиги" деб қўйибдику номардлар! Бугун қайси число эди. Еҳҳҳҳ. Уффффф.. 1 апрел. Демак ëлғон¸ демак ҳазил......

"Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳрида яшаш ва ишлаш учун талаб этиладиган прописка тизимини бекор қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди".

Буниси энди аччиқ истеҳзо билан¸ бугун 1 апрел эканини эсдан чиқармай туриб ўқидим.

Айрим хаëлпарастлар электрон почта орқали " Ислом Каримов оламдан ўтди!" деган шошилинч хабарни таниган-танимаган ўзбекларга жўнатиб юбордибди.

Қирғизистонлик ўзбеклар эса бир-бирлари билан¸ "Ўш мэри Мэлис Мирзақматовни қамоққа олишибди"¸ дея "ҳазиллашишди".....

Ҳа энди¸ орзуга айб йўқ¸ деб қўйипти....

Орзусиз одам йўқ ахир. Фақатгина "ўзбекча" орзуларнинг борган сари "сиëсийлашиб" кетаëтганини сезаяпсизми....

Бир-икки сўм пул топаман деб, уй қураман, тўй қиламан деб дунëнинг тўрт бурчига сочилиб кетган ўзбеклар ўз асл орзулари - эркин ва озод яшаш орзусини ҳатто овоз чиқариб айтишга¸ балки буни орзу қилишга ҳам қўрқиб қолгандек...

Келинг¸ бугун ана шу "кўмиб қўйилган" орзу-истакларимиз билан ўртоқлашайлик... Зеро унутилган орзуларимиз қайта тирилса¸ шууримиз¸ ҳисларимизни қайта жунбушга солса¸ ҳали ҳам тириклигимиз¸ ҳамон ўлмаганимизни эслатса....

Демак¸ бугун камина Сиз азиз муштарийдан¸ 1 апрел - ҳазил ва ëлғон куни баҳонасида ëлғон эмас¸ балки чин орзуларнинг¸ майли ҳазил-мутойибага йўғрилган бўлсин¸ "махсус рўйхати"ни кутаман.

Келинг¸ яна бииииир кулишайлик...(йиғлайдиганларимиз шундоқ ҳам кўпайиб кетдик....)
XS
SM
MD
LG