Линклар

logo-print
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий ўғилларидан бирининг ёрдамчиси Лондонда Британия расмийлари билан хуфия музокаралар ўтказган.

Бу ҳақда Британияда чиқадиган бир қанча нашрлар, жумладан Guardian рўзномаси хабар қилди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги эса бу хабарларни тасдиқламади, aйни пайтда инкор ҳам этмади- Лондон дипломатлари идораси Ливия расмийлари билан ҳар қандай мулоқот мобайнида Муаммар Қаддафий ҳокимиятдан кетиши лозимлигини уқтириб келаётганлигини маълум қилди.

Хабарларга кўра, Лондонга келган Ливия вакили Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайф ул-Ислом ёрдамчиси Муҳаммад Исмоилдир.

Тахмин қилинишича, у Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан кетиши йўлларини муҳокама қилиш учун Британия пойтахтига келган.

Айтилишича¸ Муҳаммад Исмоил ҳозир Ливияга қайтган.

Яқинда Ливия Ташқи ишлар вазири Мусса Кусса ҳам Британияга қочиб келган эди. Каддафий атрофидаги бир қатор бошқа Ливия расмийларининг ҳам қочишга шайланаётгани ҳақида хабарлар бор.

Айни пайтда АҚШ армияси қўмондони Майк Маллен халқаро коалиция ҳаво зарбаларига қарамасдан, Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга содиқ кучларнинг қўли устун келаётганини тан олди.

Адмирал Маллен АҚШ Конгрессида қилган чиқишида Қаддафий қўшинлари ихтиёридаги қурол-аслаҳалар исёнчиларга нисбатан ўн баробар кўплигини билдирди.

АҚШ ҳарбийси шунингдек¸ Ливияда об-ҳавонинг ёмон келгани жорий ҳафтада халқаро кучлар ҳаво зарбаларига халақит бергани боис, Қаддафий кучлари ҳужумга ўтганини қўшимча қилди.

Кейинги кунларда Ливия исёнчилари ишғол қилган ҳудулардан чекинишда давом этмоқда.

Мухолифат кучлари кеча Брега ва Аждабия шаҳарларида қаттиқ ҳужумга учради. Қаддафий кучлари исёнчилар қўлида қолаётган Мисрата шаҳрини қуршовга олиб, артиллерия ва танклардан ўққа тутишда давом этди.
XS
SM
MD
LG