Линклар

logo-print
Ҳолливуд юлдузи, ирландиялик киноактёр Мартин Шин қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровнинг ҳимоясига чиқди.

Дунёга танилган Шин Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган Асқаровни озод қилиш бўйича Front Line халқаро фонди томонидан ўтказилаётган акцияга қўшилганини билдирди.

- Қирғизистондаги адолатсиз маҳкама 25 йилдан буён инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолларини ҳужжатлаштириб келган Азимжон Асқаровни умрбод қамоқ жазосига тортди. У тергов давомида калтакланган ва ҳатто унда ҳимоя имкони ҳам бўлмаган, деди Мартин Шин жумладан.

Қирғизистон жанубидаги этник зўравонликларни ҳужжатлаштиришга уринган жалолободлик инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров ўтган йил сентябрида бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

60 ёшли ҳуқуқ фаоли ўтган йил июн ойида Қирғизистон жанубида оммавий тартибсизликларни уюштириш ва миллатлараро адоватни келтириб чиқаришда айбланди.

Маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари ва Асқаровнинг дўстлари эса унинг Қирғизистон жанубидаги зўравонликларни, ўзбек маҳаллаларига уюштирилган босқинчилик ҳаракатларини ҳужжатлаштиргани учун жазоланганини айтишади.

Жорий ой маркази Прагада жойлашган Фалокатдаги одамлар ташкилоти ҳам инсон ҳақларини ҳимоя қилиш борасида алоҳида жасорат кўрсатган шахсларга бериладиган йиллик Homo Homini мукофотини Азимжон Асқаровга беришга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG