Линклар

logo-print
Бугун Сурия жанубидаги Дараа шаҳрида минглаб одам аксилҳукумат намойишида қатнашди.

Гувоҳларга кўра, "Шаҳидлар куни" деб аталган бугунги норозилик тадбирида "Озодлик истаймиз!", "Йўқолсин диктатура" – деган шиорлар янграган ва намойишда беш мингдан зиёд киши қатнашган.

Мухолифат тарафдорларига кўра, икки ҳафта аввал норозиликлар бошланганидан бери Сурияда 70 дан ошиқ одам ҳалок бўлган.

Ҳозирда Суриянинг Дараа шаҳри норозилик чиқишлари эпицентига айланган.

Сурия ҳукумати бу шаҳарга хавфсизлик кучларини ташлаган, лекин бугунги норозилик пайти улар тарафидан куч қўллангани ҳолати кузатилмади.
XS
SM
MD
LG