Линклар

Ўзбекистонда хусусий автомактаблар тугатилди

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасига "ишқибоз"лар бундан буëғига "Ватанпарвар"га боради.

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасига "ишқибоз"лар бундан буëғига "Ватанпарвар"га боради.

2011 йилнинг 1 апрелидан бошлаб¸ Ўзбекистондаги хусусий автомактаблар фаолияти мутлақ тақиқланди.

Жорий йилнинг январ ойида ҳукуматнинг хусусий автомактаблар фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарори чиққанидан сўнг, ўқиш курсларига қабул қилинган автомобил ишқибозларининг жорий таълим дастурини тугатиб олиши учун 1 апрелгача вақт берилган эди.

Тошкентдаги “Автоўзбегим” ҳайдовчилар тайёрлаш мактабининг исми ошкор этилишини истамаган ўқитувчисига кўра, 1 апрелдан бошлаб, мактаблар фаолияти бутунлай тўхтатилган:

- Мактабимиз биринчи январдан бошлаб ёпилган. Аввал қабул қилинган гуруҳларни шу пайтгача ўқитдик. Бошқа янги гуруҳлар қабул қилмаяпмиз, деди Озодлик билан суҳбатда автомактаб ўқитувчиси.

Биргина пойтахт Тошкентнинг ўзида 1 апрелдан бошлаб 135та хусусий автомактаб тугатилди ва оқибатда яна минглаб ўзбекистонлик ишсиз қолди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ¸ бундан буëн ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқитиш билан фақат давлатга қарашли “Ватанпарвар” жамияти шуғулланади.
Кузатувчилар фикрича¸ "Ватанпарвар" автомактаблари сони ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни истовчилар ўзбекистонликлар талабини қондира оладиган даражада етарли эмас. Оқибатда бундан кейин ҳайдовччилик гувоҳнамаси олиш учун узундан-узун навбат пайдо бўлади ва бу жараëнга¸ яна коррупция аралашмай қолмайди.

Хусусий автоавтомактаблардан бирида ўқиган тошкентлик Қодиржон фикрича, коррупция давлатга ëки хусусий шахсларга қарашли бўлишидан қатъий назар¸ автомактабларнинг барига хос иллат эканини айтади:

- Хусусий мактабларнинг салбий тарафлари ҳам бор эди¸ умуман олганда-да. Масалан¸ ўқувчилар келмаслиги ҳам мумкин эди, талабалар. Кейин жуда кўп коррупция бор эди. Масалан¸ арзимаган пулга ишингизни битириб кетаверар эдингиз. Ўқишдаги коррупция ГАИ билан боғланган эди-да. Сиз масалан пулни ўзингизнинг инструкторингизга берардингиз. У бориб ГАИни ҳал қиларди. Биласизми биз ГАИда имтиҳонларда ҳаммаиз йиқилганмиз, кейин инструктор орқали ўтиб олганмиз, дейди Қодиржон.

Давлатга қарашли “Ватанпарвар” жамияти автомактабларида ҳам бемалол пул бериб, ўқишга бормаслик мумкин, дейди “гаплашиб” ўртоғига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб берган сирдарёлик Сарварбек:

- Кеча права олдик, битта ўртоғимга. 300 минг сўмга олдик. Ўқимасдан. Шундай пулини тўладик. Бориб битта қўл қўйиб, пулини тўлаб олиб келдик. Ҳаммаси 304 мингми 305 минггами тушди. У гўëки Мирзаобод туманидаги автошколада “ўқиган” бўлди.. Бир бориб кўрганимиз ҳам йўқ. Пулини бериб олиб келдик-да правани. “Уч кун олдин имтиҳон бўлди, шуни айтасизлар” деди. “Бўлди” дедик. Борсак болалар ҳам борган экан. “Сизлар кирмадинглар имтиҳонга” деди. “Э¸ мен кирганман” деб алдаб қўйдим. Агар машина ҳайдаладиган бўлса, унинг номига ўзим ҳайдайман девдимда, дейди сирдарёлик Сарварбек.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 26 март куни маъқуллаган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар” ҳақидаги Қонунга мувофиқ¸ Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун маъмурий жазо чоралари ҳам кучайтирилди.

Янги қонунга кўра, маст ҳолда ёки ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина бошқариш, йўлда қоидасини бузган ҳолда фалокатли вазиятлар содир этиш, тезликни ошириш, светофор чироқлари талабига бўйсунмаслик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилади.

Ўзбекистонда ҳукумат томонидан "синф" сифатида тугатилаëтган тизимлар хусусий автомактаблар билангина чекланмайди.

2009 йилда мамлакатдаги хусусий адвокатлик идоралари¸ 2010 йилда эса хусусий нотариуслар¸ ҳамда хусусий стоматология хизматлари ҳам ҳукумат қарори билан тугатилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG