Линклар

Бугун Афғонистоннинг Қандахор шаҳрида америкалик насроний руҳоний Терри Жонснинг Қуръонни ёқиш таҳдидига қарши норозиликлар тартибсизликларга айланиб кетди.

Франс-пресс ахборот агентлигига кўра, икки мингга яқин ғазабга тўлган оламон кўчага чиққан, айримлари дўконларни талашган ва машина ғилдиракларини ёқишган. Агентликнинг маҳаллий шифокорларга таяниб хабар қилишича тартибсизликларда камида тўрт одам нобуд бўлган.

Кеча Мазори Шарифда америкалик рухонийнинг Қуръонни ёқиш режасидан ғазабга тўлган оламон БМТ биносига ҳужум қилган, оқибатда камида 14 одам нобуд бўлган эди.

Айрим Афғон расмийлари Мозори-Шарифдаги БМТ ваколатхонасига ҳужумни Толибон аъзолари ташкиллаштирган, деб айтганлар. Толибон ўз баёнотида ўзларининг алоқадорлигини рад этган.
XS
SM
MD
LG