Линклар

Бугун Озарбайжон пойтахти Бокуда полиция рухсатсиз намойишга чиққан мухолифат фаолларини тарқатиб юборди, 10 кишини ҳибсга олди.

Хабарларга кўра, элликка яқин мухолифат фаоли Боку марказидаги Фавворалар майдонига яқинлашганида полиция уларни тўхтатиб тарқатиб юборган, айримларини машиналарга ўтқизиб олиб кетган.

Мухолифатдаги "Мусават" партияси фаоллари Озарбайжонда парламант тарқатиб юборилиши ва янги сайловлар ўтказилиши талаби билан норозилик намойиши ўтказиш ниятида бўлган.
XS
SM
MD
LG